Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Томорқачилик – кичик ерда катта имконият

Томорқачилик – кичик ерда катта имконият
Сўнгги йилларда томорқачилик қишлоқ хўжалигининг муҳим йўналишларидан бирига айланиб, аҳолининг даромадини оширишда катта аҳамият касб этмоқда. Кичик ер майдонларидан унумли фойдаланиш орқали деҳқонлар нафақат ўз эҳтиёжлари учун маҳсулот етиштириш, балки ортиқчасини сотиб, қўшимча даромад топиш имкониятига эга бўлмоқдалар. ⌛Томорқачиликнинг жадал ривожланишига бир қатор омиллар туртки бўлмоқда. Биринчидан, давлат томонидан аҳолига томорқадан самарали фойдаланиш учун кўмак берилмоқда. Субсидиялар ва кредитлар шахсий томорқа эгаларига янги имкониятлар яратмоқда. Иккинчидан, бозорларда маҳаллий етиштирилган мева-сабзавотларга талаб ортаётгани сабабли деҳқонлар учун даромад манбалари кенгаймоқда. ⏩2025-йил 14-февралда қабул қилинган “Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон мазкур соҳани янги босқичга олиб чиқишда дастуриламал ҳужжат бўлиши кутилмоқда. Шу мақсадда, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Республикамиз тижорат банклари ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда фармон ижросини таъминлаш, томорқачилик имкониятларини илмий асосда ривожлантириш ва илмий лойиҳаларни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Жамшид Абдулзуҳуров озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда томорқачиликнинг ўрнига эътибор қаратди. Шунингдек, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов бу йўналишдаги муаммоларга тўхталиб, сертификацияланган уруғлик материаллар танқислиги, зараркунандаларга қарши курашиш ишларининг тарқоқлиги ҳамда агротехник тадбирларнинг эски усулда амалга оширилаётгани сабабли айрим жойларда кутилган натижага эришилмаётганини таъкидлади. Бу муаммоларга ечим топиш мақсадида ўтган йили илмий-тадқиқот институтларимиз билан аҳоли томорқаларида “Хонадонбай” илмий лойиҳаларини амалга оширдик. Олимлар ва томорқачиларнинг ҳамкорлиги ўзининг ижобий натижасини берди. Яратилган янги маҳаллий навлар фермерларга маъқул келди. Бу йил ушбу ишлар катта миқёсда амалга оширилиши режалаштирилган, — деди Шуҳрат Отажонов. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.