Юқорида хабар берганимиздек, бугун аграр соҳа олимлари, тижорат банклари ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувнинг иккинчи қисмида илмий муассасалар раҳбарлари ўз лойиҳаларини тижорат банклари вакилларига тақдим этдилар. Шундан сўнг учрашув иштирокчилари Миллий марказда ташкил этилган илмий ишланмалар кўргазмаси билан танишдилар. Ин-витро усулида юқори авлодли картошка уруғликлари етиштирилаётган лаборатория фаолияти ҳам тижорат банклари вакилларида катта қизиқиш уйғотди. Яқин келажакда картошка етиштирувчиларни юқори авлодли уруғлик билан тўлиқ таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Учрашувда илмий ишланмаларининг аҳамияти ва иқтисодий самарадорлиги муҳокама қилиниб, томорқачиликни янада ривожлантириш йўллари белгилаб олинди. Томорқачилик нафақат аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, балки мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутади. Шу боис, бу соҳадаги инновация ва қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, илғор тажрибаларни татбиқ этиш томорқачиликнинг келажагини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
