Томорқадан даромадгача: маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тартиби

Янги Қува маҳалласи мисолида аҳолини иш билан таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича янги ёндашувлар кўрсатиб ўтилди.
Мазкур маҳаллада 51 нафар ишсиз фуқаро мавжуд бўлиб, уларнинг 4 нафари агротехникумни тамомлаган. Ушбу фуқароларнинг ҳар бир хонадонида 10 сотихдан томорқа ер майдони мавжуд.
Янги тартибга кўра, маҳалла раиси аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича аниқ режа асосида ишлайди. Жумладан, томорқада гул кўчатлари етиштиришга ихтисослашган енгил конструксияли иссиқхона қуриш учун маҳалла банкирига буюртма беради.
Қолган ишсиз фуқаролар бўйича ҳам маҳалла раиси ким тадбиркор бўлишни истаётгани, қайси оила даромадини оширишни режалаштираётгани, кимга кредит, ускуна ёки ер зарурлигини аниқлаб, банкирга аниқ вазифалар белгилайди.
Янги Қува маҳалласида боғча етишмаслиги сабабли 50 нафар бола қўшни маҳалладаги мактабгача таълим ташкилотига қатнамоқда. Ҳудудда эса 70 сотих бўш ер майдони мавжуд.
Шу муносабат билан маҳаллаларда хусусий боғча, мактаб, клиника ва спорт иншоотлари қуриш учун ер участкаларини ауксионга чиқариш ваколати ҳам маҳалла раисларига берилади.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм