Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Тўқсонбости усулида сабзавот етиштириш

Тўқсонбости усулида сабзавот етиштириш

Деҳқончиликда “тўқсонбости” усули деҳқонларимиз томонидан қадимдан қўллаб келинади. Бу усулда экилган уруғлар 90 кунлик қишни қор остида босиб ўтади. Шу сабабдан ҳам бу усулни деҳқонларимиз “қорбости” ёки “тўқсонбости” деб аташади.

Тўқсонбости усулда сабзавот етиштириш — эрта кўкламда, “иликузилди” кезларида юртимиз бозорларини, аҳоли дастурхонини дармондориларга бой сарҳил сабзавотлар билан тўлдириш, нарх-навони барқарорлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт имкониятларини кенгайтириб боришда муҳим аҳамиятга эга.

Ушбу усулнинг афзалликлари шундаки, сабзавотлар қиш олдидан экилганда, уруғлар паст ҳароратдаги намликда кўпчиб бўкади, яровизация даврини табиий шароитда қишлаб ўтайди, нимжон уруғлар унмайди, ҳақиқий бақувват уруғлар эса эрта баҳорда паст ҳароратда майсалайди.

Шу билан бирга, баҳорда об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ҳар доим ҳам экиш ва уруғларнинг униши учун қулай шароит яратилавермайди. Қиш олдидан экилган экинлар эса об-ҳавога қараб қулай униб чиқиш даврини ўзи аниқлайди. Ҳатто, ерларнинг лой совуқ бўлиб қулай муддатнинг чўзилиши ёки қурғоқчил келиб тупроқ намининг қочиши ҳам бу экинларга таъсир кўрсатмайди.

Юқори сифатли ҳосил олиш учун, аввало, ҳар бир экиннинг биологияси, унинг ўсув даврида озуқага бўлган талаби, экиш муддатларини аниқ билиш ва етиштириш жараёнидаги ҳар бир тадбир ўз вақтида, сифатли ўтказилишини таъминлаш зарур.

Тўқсонбости услубида экилган сабзавот экинлари уруғлари эрта кўкламда ерда жуда барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши ҳисобига эрта ҳосил беради.

Кейинги постларимизда ушбу усулда экиладиган экинлар юзасидан батафсил маълумот берамиз. Бизни кузатиб боринг!

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.