Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Тошкент – Самарқанд янги автомобил йўли ҳудудларда иқтисодий фаолликни янги босқичга кўтаради. Жаҳон банки таҳлилига кўра, бундай лойиҳаларга сарфланган ҳар бир доллар инвестиция…

Тошкент – Самарқанд янги автомобил йўли ҳудудларда иқтисодий фаолликни янги босқичга кўтаради. Жаҳон банки таҳлилига кўра, бундай лойиҳаларга сарфланган ҳар бир доллар инвестиция…
иқтисодиётга 5 баробаргача қайтади. Янги магистрал Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ялпи ҳудудий маҳсулотининг 3 фоизга кўпайишига туртки беради. Йўл ўтадиган аҳолиси 2 миллиондан зиёд 13 та туман учун минглаб иш ўринлари ва янги даромад манбалари пайдо бўлади. Йўл бўйида логистика марказлари, омборлар, саноат ва агросаноат корхоналари, савдо-сервис, меҳмонхона ва туризм обектлари барпо этилади. Қурилишда маҳаллий хизматлар ва қурилиш материалларидан кенг фойдаланиш тадбиркорлар учун йирик буюртмалар ва янги ишлаб чиқариш қувватларини яратади. Давлатимиз раҳбари Хива – Урганч йўли қурилиши бошлангани, Тошкент – Андижон йўли бўйича халқаро тендер якунланиш арафасида экани, Тошкентни Бўстонлиқ билан боғлайдиган йўлни лойиҳалаш ишлари якунига етказилаётганини қайд этди. – Биз бугун Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз беш йиллик тўйи арафасида мамлакатимиз келажаги, иқтисодий барқарорлиги ва халқимиз фаровонлиги учун яна бир мустаҳкам пойдевор қўймоқдамиз, – деди Президентимиз ва капсула қўйиб, янги автомагистрал қурилишини бошлаб берди. Факебоок|Инстаграм|Х

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.