Тадбирни Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов очиб берди. Аёлларнинг ташаббускорлиги ва теран мулоҳазасини эътироф этиб: "Аёллар ҳар жабҳада етакчи. Аёл бир вақтни ўзида оила, фарзанд, иш ва илмни тенг олиб бора олади. Буни бизнинг тизимда фаолият олиб бораётган сиз азиз аёлларимиз мисолида бемалол исботлай оламан. Пахтачилик, шоличилик, дончилик, ўсимликшунослик деймизми ҳамма соҳада аёлларимни роли ва ўрни беқиёс." - дея олималарга ўз табригини йўллади.
Шундан сўнг Шоличилик илмий-тадқиқот институти директори Масъуджон Сатторов, Ўзбекистон "Аграр соҳа аёллари" уюшмаси раиси Адиба Аҳмеджановалар сўзга чиқиб, қишлоқ хўжалиги илмидаги аёлларнинг ўрни ҳақида нутқ сўзлади.




