Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АКИС РАҲБАРИЯТИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИДА

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АКИС РАҲБАРИЯТИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИДА
Жорий йилнинг 6-июн куни Тошкент вилояти агрохизматлар маркази директори Ў.Қурбонов ҳамда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти директори Ш.Азизов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Институт директори Ш.Азизов меҳмонларни институт фаолияти ва олимлар томонидан яратилган ишланмаларнинг янги намуналари, ишлаб чиқариш цехи ҳамда ташкил этилган янги музей билан таништирди. Учрашувда томонлар ўртасида ҳамкорлик қилиш йўналишлари муҳокама этилди. Томонлар соҳа олдида турган муаммоларни ҳамкорликда ҳал этиш давр талаби эканлиги, интеллектуал потенциални бирлаштириб қишлоқ хўжалигига инновацияларни кенг тадбиқ этиш кераклиги тўғрисида фикр билдиришди ва келгусида биргаликда ишлаш бўйича келишиб олинди. Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.