Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ АГРОХИЗМАТЛАР МАРКАЗИДА ЖАНУБИЙ КОРЕЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ОЧИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН "ТАъЛИМ МАРКАЗИ"ГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ АГРОХИЗМАТЛАР МАРКАЗИДА ЖАНУБИЙ КОРЕЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ОЧИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН "ТАъЛИМ МАРКАЗИ"ГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази ҳамда Кореянинг Қишлоқ хўжалиги, озиқ овқат ва қишлоқ ишлари вазирлиги орасида имзоланган ҳамкорлик меморандиумига биноан ташкил этилди. Мазкур лойиҳа қиймати қарийб 4 миллон АҚШ долларни ташкил этиб, марказ ҳузурида замонавий иссиқхона ҳам барпо этилади. Бу ерда фермер, деҳқон хўжалиги эгалари, талаба ва илмий ходимлар ўз малакасини ошириш имконияти яратилади. Марказ очилишида Корея томони вакиллари билан бирга Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Миллий марказ бош директори Алишер Тўраев ва вазир маслаҳатчиси Алишер Шукуров иштирок этди. Бу марказининг Республикамизда 5 та ҳудудий тажриба иссиқхоналари ҳам ташкил этилади ҳамда кореялик мутахассислар томонидан дастурий таъминотлар билан ишлаш бўйича ИТ-мутахассислар ҳам тайёрланади.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.