Тошкент вилояти АКИС маркази

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030-йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар юзасидан 24-август санасида Тошкент вилояти Агрохизматлар маркази (АКИС) га Корея қишлоқ жамиятлари корпорацияси (КРК) ҳамда Корея қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ишлари вазирлиги ва Корея озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчиликда таълимни ривожлантириш ва ахборот хизмати агентлиги (ЭПИС) вакиллари ташриф буюришди.
КРК ва ЭПИС вакиллари АКИС маркази фаолияти билан танишиб чиқишганидан сўнг Тошкент вилояти Агрохизматлар маркази директори Ғ.Ғаниев билан “Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар ўқув марказини ташкил этиш” масалаларини муҳокама қилишди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе