Тошкент вилояти АКИС маркази

15-март санасида Тошкент вилоят агрохизматлар маркази(АКИС) томонидан қишлоқ хоъжалигига моължалланган ер майдонларини очиқ электрон танлов орқали ижарага олган фуқароларни қишлоқ хўжалигининг тармоқлари бўйича навбатдаги семинар-тренинглар Чиноз ва Янгийўл туманларида ташкил этилди.
Мазкур семинарларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг олимлари ва АКИС ҳодимлари томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиб, уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, уруғчилик, кўчатчилик, гулчилик каби йўналишларда тавсиялар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе