Тошкент вилояти АКИС маркази

Ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунлари Тошкент вилоят агрохизматлар маркази(АКИС) томонидан қишлоқ хоъжалигига моължалланган ер майдонларини очиқ электрон танлов орқали ижарага олган фуқароларни қишлоқ хўжалигининг тармоқлари бўйича Бўка ва Оҳангарон туманларида қисқа муддатли интенсив-ўқув курслари орқали ўқитиш дастурлари асосида семинар-тренинглар ташкил этилди.
Мазкур семинарларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг олимлари ва АКИС ҳодимлари томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиб, уй шароитида деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, уруғчилик, кўчатчилик, гулчилик каби йўналишларда тавсиялар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе