Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Тошкент халқаро аграр мулоқотлар марказига айланди

Тошкент халқаро аграр мулоқотлар марказига айланди
Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон пахта куни муносабати билан ташкил этилган халқаро конференсия ҳамда “Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги” масалаларига бағишланган нуфузли халқаро тадбирлар доирасида дунёнинг турли давлатларидан ҳукумат вакиллари, халқаро ташкилотлар ҳамда илмий доиралар бир майдонда жам бўлди. Тадбирларнинг биринчи кунида глобал пахтачилик саноатининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иқлим ўзгаришининг аграр соҳага таъсири, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалигида инновацион ечимлардан фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Мулоқотлар давомида Ўзбекистоннинг аграр соҳадаги ислоҳотлари, пахтачиликда юқори ҳосилдорлик ва самарадорликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш борасидаги тажрибаси ҳам халқаро иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Айниқса, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакиллари билан ўтказилган учрашувлар икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим мулоқот майдонига айланди. Халқаро тадбирларнинг биринчи куни мазмунли музокаралар, муҳим ва истиқболли ташаббуслар билан якунланди. Тадбирлар доирасидаги муҳокамалар ва амалий учрашувлар эртага ҳам давом этади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.