Тойфи узум мевалари нега қуриб қолади? Сабаблари ва оддий чоралари

Узум меваларининг қуриб қолиши кўпинча иссиқ об-ҳаво, нотўғри парвариш ёки озиқа етишмовчилиги билан боғлиқ. Айниқса Тойфи навида бу ҳолат кўп учрайди.
Энг кўп учрайдиган сабаблари:
Сув етишмаслиги
Иссиқ кунларда ғужумлар кўпроқ сув талаб қилади. Агар суғориш етарли бўлмаса — мевалар қурий бошлайди.
Ортиқча ғужум қолдириш
Бир шохда кўп ғужум бўлса, сув ва озиқа барча мевага етмайди — натижада айримлари қуриб қолади.
Оғир ва зич тупроқ
Тупроқ ҳавони яхши ўтказмаса, илдиз сув ва озиқани ўзлаштира олмайди.
Ички физиологик бузилишлар
Бунч-стем некросис каби бузилишлар ҳеч қандай ташқи белгисиз меваларни қуритиб қўяди.
Калий ва фосфор етишмовчилиги
Бу моддаларнинг танқислиги мевани сувни ушлаб туришдан ожиз қилади.
Замбуруғли ва вирусли касалликлар
Қора чанги, антракноз каби касалликлар ғужумни қуритиб юборади.
Нима қилиш керак?
Суғоришни тўғри ташкил қилинг – 7–10 кунда бир марта, чуқур суғориш
Ғужумларни меъёрда қолдиринг – 1 шохга 1–2 дона етарли
Калий ва фосфорга бой ўғитлар беринг – айниқса ёзда
Тупроқни юмшатиб туринг – сув ва ҳаво илдизга яхши ецин
Касаллик йўқ деб бепарво бўлманг
Вақтида ишлов берилса, зараркунанда пайдо бўлмайди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе