Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ТОЗА ДАЛА” — ТАБИАТНИ АСРАШ ВА ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАШАББУС

ТОЗА ДАЛА” — ТАБИАТНИ АСРАШ ВА ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАШАББУС
Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Тошкент вилояти илмий-тажриба стансияси ҳамда АКИС билан ҳамкорликда атроф-муҳитни пластик ва бошқа маиший чиқиндилардан тозалаш, қишлоқ хўжалиги ерларида экологик тозаликни таъминлаш ҳамда аҳоли ва соҳа вакилларида экологик масъулиятни оширишга қаратилган “Тоза дала” челленжи тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир давомида дала майдонлари ва уларнинг атрофлари пластик идишлар, полиетилен пакетлар ҳамда турли маиший чиқиндилардан тозаланди. Шунингдек, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш, уларни саралаш ва атроф-муҳитга зарар етказишининг олдини олиш бўйича тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди. “Тоза дала” челленжининг асосий мақсади — қишлоқ хўжалиги ҳудудларида экологик тозаликни таъминлаш, ер ва сув ресурсларини чиқиндилардан асраш, табиатга эҳтиёткорона муносабатни шакллантириш ҳамда тоза ва обод муҳит яратишга жамоатчиликни кенг жалб этишдан иборат. Бизни кузатинг Факебоок|Инстаграм |ЁуТубе|Телеграм|wеб-сайт

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.