Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ТозаДалаЧалленге

ТозаДалаЧалленге
Тоза дала — соғлом тупроқ, тоза муҳит ва барқарор келажак гаровидир! Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан “Она Ерни пластик қолдиқларидан тозалаймиз” шиори остида амалга оширилаётган “Тоза Дала Чалленге” экологик ташаббусида Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг тизимидаги илмий-тажриба стансиялари фаол иштирок этмоқда. Ташаббус доирасида институтнинг ҳудудий илмий-тажриба стансияларида атроф-муҳитни асраш, қишлоқ хўжалиги ҳудудларини пластик чиқиндилардан тозалаш ҳамда чиқиндиларнинг дала ва йўл четларига ташланишининг олдини олиш мақсадида махсус чиқинди йиғиш қутилари ўрнатилмоқда. Мазкур амалий ишлар ҳудудларда тозалик ва экологик маданиятни юксалтириш, пластик чиқиндиларнинг тупроқ ва сув ресурсларига салбий таъсирини камайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларининг экологик ҳолатини яхшилашга хизмат қилади. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.