ТозаДалаЧалленге

Она Ерни пластик қолдиқларидан тозалаймиз!
Республика Агрохизматлар маркази ходимлари томонидан юртимизнинг барча ҳудудларида “Она Ерни пластик қолдиқларидан тозалаймиз” шиори остида экологик челленж ўтказилмоқда.
Ушбу ташаббусда Тошкент вилояти Агрохизматлар маркази ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, атроф-муҳитни асраш ва табиатни пластик чиқиндилардан тозалашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Сиз ҳам мазкур челленжга қўшилинг! Биргаликда Она заминимизни пластик ва бошқа зарарли чиқиндилардан тозалаб, келажак авлод учун янада соф ва мусаффо муҳит яратайлик!
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе