ТозаДалаЧалленге

Илмий муассасаларда экологик челленж давом этмоқда
Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов ташаббуси билан бошланган "Она Ерни пластик қолдиқларидан тозалаймиз" шиори остидаги экологик челленж мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёзмоқда.
Ташаббус доирасида вазирлик тизимидаги ташкилотлар, илмий муассасалар ҳамда ҳудудлардаги фермер хўжаликларида экин майдонларини пластик чиқиндилардан тозалаш ишлари изчил амалга оширилмоқда.
Ушбу экологик челленжда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда. Тадбир давомида институт ходимлари дала тажриба участкаси ва унга туташ ҳудудларни пластик чиқиндилардан тозалаб, атроф-муҳитни асраш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ҳамда экологик маданиятни юксалтиришга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе