Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ТозаДалаЧалленге

ТозаДалаЧалленге
Хабар бериб келаётганимиздек, айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб фермерлар, деҳқонлар ва қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ягона мақсад — тоза тупроқ, тоза ҳаво ва соғлом келажак йўлида бирлашмоқда. Улар Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов ташаббусини қўллаб-қувватлаб, экин майдонлари, боғ-роғлар ва уларга туташ ҳудудларни пластик қолдиқлардан тозаламоқда. Мазкур ташаббуснинг асосий мақсади — тоза ҳаво, тоза тупроқ ва экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ҳисса қўшишдан иборат. Экологик аксия Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги барча илмий муассасалар ва илмий-тажриба стансияларида ҳам қизғин давом этмоқда. Жумладан, академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Тошкент илмий-тажриба стансияси ходимлари ҳам экологик аксияда фаол иштирок этмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.