Тупроқ сифатини яхшилашда Ҳиндистон тажрибаси

Тупроқ сифатини оширишнинг энг муҳим усулларидан бири бу – органик моддаларни қўшишдир. Унинг юқори миқдори тупроқ структурасини яхшилашга, яхши шамоллатишга ва озуқа моддаларини сақлаш хусусиятини оширишга ёрдам беради. Бу борада Ҳиндистон тажрибасини қўллаш тавсия этилади.
Баъзи ўсимлик навлари нейтрал тупроқда яхши ўсади. Шунинг учун, экишдан олдин, тупроқнинг пҲ даражасини таъминлаш зарур. Даражани таҳлил қилиш учун тест тўпламлари мавжуд.
ℹ Тупроқ сифатини яхшилаш борасида гап кетаркан, фермерларга ҳар доим ҳам ерга ишлов бериш тавсия этилмайди. Ишлов берилмаган тупроқдаги микробларнинг фаоллиги ишлов берилган тупроққа қараганда кўпроқлиги илмий изланишларда исботланган.
Тупроқ сифатини оширишнинг яна бир усули – яшил ўғитлар деб аталадиган ўсимликларни етиштириш. Бу қопламали экинларга арпа, хантал ва себарга экинлари киради. Улар тупроқ унумдорлигига ижобий таъсир кўрсата олиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм