ТУРКИЯ БИЛАН АГРАР СОҲА ИЛМИДА ҲАМКОРЛИК

Туркия Республикаси Илмий ва технологик тадқиқотлар кенгаши (ТУБИТАК) томонидан “Ўзбекистон-Туркия” халқаро қўшма танлови эълон қилинган.
Бугун, Миллий марказда ушбу танловда иштирок этишга талабгор бўлган қишлоқ хўжалиги соҳаси олимлари лойиҳаларни шакллантиришда эътибор қаратиш лозим бўлган омилларга бағишланган ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарни Миллий марказ директори ўринбосари Бунёд Мамараҳимов очиб берди. У ўз сўзида Ўзбекистон ва Туркия ўзароамалга ошираётган амалий ҳамкорликларнинг натижалари ҳақида тўхталди. Шунингдек, Туркия лойиҳаларининг бугунги қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти ҳақида маълумот берди.
Семинарда лойиҳаларни шакллантириш юзасидан халқаро консултантлар доктор Муҳаммед Седат Колкуоглу ва проффессор Орҳан Öзçаталбаş тақдимот қилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе