Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Туркиялик тадбиркорлар Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги техникаларини модернизация қилиш бўйича инвестиция киритиш бўйича қизиқиш билдирмоқда

Туркиялик тадбиркорлар Ўзбекистонга қишлоқ хўжалиги техникаларини модернизация қилиш бўйича инвестиция киритиш бўйича қизиқиш билдирмоқда
Миллий амарказда бўлган учрашувда туркиялик тадбиркорлар Ўзбекистонга Туркия ва Европа давлатларидан қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатларини етказиб бериш, сервис хизматларини кўрсатиш ва малакали мутахассисларни жалб қилиш каби таклифларни илгари сурди. Шунингдек, туркиялик механизация соҳаси олимларини Ўзбекистонга таклиф қилиб, илмий тренинглар орқали механизаторлар малакасини ошириш борасида ҳам иш олиб бориш мумкинлигини билди. Миллий марказ тизимида яқинда лавозимга тайинланган Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти директори Баҳодир Эшчанов айнан соҳа ходимларининг малакасини оширишга хизмат қилувчи тренинг ва ўқув семинарларни ташкил этишда хорижлик олимларни таклиф қилиш борасида ҳамкорлик қилиш мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек, жорий йилда мамлакатимизда "Шинжон технологияси" асосида ғўза экишга мўлжалланган сеялкаларига талаб борлиги такидланди. Келгусида мамлакатимиз учун манфаатли бўлган инвестицион ҳамкорликга тайёр эканлигимизни билдирилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.