Мазкур грант ТWАС асосчиларидан бири, таниқли олим Монкомбу Самбасиван Сwаминатҳаннинг илмий меросини шарафлаш мақсадида таъсис этилган бўлиб, озиқ-овқат фани йўналишида юқори илмий натижаларга эришган олимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Грант доирасида ғолибга:
25 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти;
эсдалик совғаси;
Ҳиндистонда ўтказиладиган тақдирлаш маросимида иштирок этиш имконияти тақдим этилади.
Номзодлар қуйидаги йўналишларда илмий ҳиссасини намоён этган бўлиши керак:
▪ озиқ-овқат тадқиқотлари ва озиқ-овқат хавфсизлиги;
▪ озиқ-овқат тизимлари (деҳқончилик, балиқчилик, чорвачилик, аквакултура ва бошқа ишлаб чиқариш тизимлари);
▪ иқлим ўзгаришларига чидамлилик йўналишлари.
Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар:
50 ёшгача бўлган олим ёки мутахассис бўлиши;
ривожланаётган мамлакат фуқароси бўлиши;
сўнгги 5 йил давомида ривожланаётган мамлакатда яшаб, фаолият юритган бўлиши;
озиқ-овқат фанлари соҳасида муҳим илмий ютуқларга эга бўлиши лозим.
Айниқса, хотин-қиз олимлар ҳамда фаолиятининг бошланғич ва ўрта босқичидаги мутахассисларнинг аризалари қўллаб-қувватланади.
Ариза топширишда қуйидаги маълумот ва ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
▪ Номзоднинг энг муҳим илмий нашрлари рўйхати (20 тадан кўп бўлмаган);
▪ барча илмий нашрларнинг тўлиқ рўйхати;
▪ олинган мукофотлар, фахрий унвонлар ва халқаро эътирофлар ҳақидаги маълумотлар;
▪ Гоогле Счолар ҳ-индекси, иқтибослар сони ҳамда ОРКИД профили ҳаволаси;
▪ илгари қиймати мазкур грантга тенг ёки ундан юқори бўлган бошқа нуфузли халқаро грантларни олмаганлиги тўғрисидаги тасдиқнома;
▪ тавсия берувчи шахснинг қўллаб-қувватловчи хати (тавсия этилади);
▪ тавсия берувчи шахснинг тўлиқ алоқа маълумотлари ҳамда шахсий маълумотлардан фойдаланишга розилиги.
Аризаларни топширишнинг охирги муддати: 2026-йил 31-июл.
Аризалар фақат онлайн шаклда қабул қилинади:
https://onlineforms.twas.org/apply/301
Батафсил маълумот:
https://twas.org/twas-ms-swaminathan-achievement-grant-food-science
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор қишлоқ хўжалиги ривожига ҳисса қўшаётган олимларни ушбу нуфузли грантда иштирок этишга таклиф қиламиз.

