Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ТWАС Академик Етуклик Грантлари ташаббуси доирасида озиқ-овқат фанлари бўйича ТWАС–М.С. Сwаминатҳан ютуқ гранти учун аризалар қабули бошланганини маълум қиламиз.

ТWАС Академик Етуклик Грантлари ташаббуси доирасида озиқ-овқат фанлари бўйича ТWАС–М.С. Сwаминатҳан ютуқ гранти учун аризалар қабули бошланганини маълум қиламиз.
Мазкур грант ТWАС асосчиларидан бири, таниқли олим Монкомбу Самбасиван Сwаминатҳаннинг илмий меросини шарафлаш мақсадида таъсис этилган бўлиб, озиқ-овқат фани йўналишида юқори илмий натижаларга эришган олимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Грант доирасида ғолибга: 25 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти; эсдалик совғаси; Ҳиндистонда ўтказиладиган тақдирлаш маросимида иштирок этиш имконияти тақдим этилади. Номзодлар қуйидаги йўналишларда илмий ҳиссасини намоён этган бўлиши керак: ▪ озиқ-овқат тадқиқотлари ва озиқ-овқат хавфсизлиги; ▪ озиқ-овқат тизимлари (деҳқончилик, балиқчилик, чорвачилик, аквакултура ва бошқа ишлаб чиқариш тизимлари); ▪ иқлим ўзгаришларига чидамлилик йўналишлари. Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар: 50 ёшгача бўлган олим ёки мутахассис бўлиши; ривожланаётган мамлакат фуқароси бўлиши; сўнгги 5 йил давомида ривожланаётган мамлакатда яшаб, фаолият юритган бўлиши; озиқ-овқат фанлари соҳасида муҳим илмий ютуқларга эга бўлиши лозим. Айниқса, хотин-қиз олимлар ҳамда фаолиятининг бошланғич ва ўрта босқичидаги мутахассисларнинг аризалари қўллаб-қувватланади. Ариза топширишда қуйидаги маълумот ва ҳужжатлар тақдим этилиши лозим: ▪ Номзоднинг энг муҳим илмий нашрлари рўйхати (20 тадан кўп бўлмаган); ▪ барча илмий нашрларнинг тўлиқ рўйхати; ▪ олинган мукофотлар, фахрий унвонлар ва халқаро эътирофлар ҳақидаги маълумотлар; ▪ Гоогле Счолар ҳ-индекси, иқтибослар сони ҳамда ОРКИД профили ҳаволаси; ▪ илгари қиймати мазкур грантга тенг ёки ундан юқори бўлган бошқа нуфузли халқаро грантларни олмаганлиги тўғрисидаги тасдиқнома; ▪ тавсия берувчи шахснинг қўллаб-қувватловчи хати (тавсия этилади); ▪ тавсия берувчи шахснинг тўлиқ алоқа маълумотлари ҳамда шахсий маълумотлардан фойдаланишга розилиги. Аризаларни топширишнинг охирги муддати: 2026-йил 31-июл. Аризалар фақат онлайн шаклда қабул қилинади: https://onlineforms.twas.org/apply/301 Батафсил маълумот: https://twas.org/twas-ms-swaminathan-achievement-grant-food-science Озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор қишлоқ хўжалиги ривожига ҳисса қўшаётган олимларни ушбу нуфузли грантда иштирок этишга таклиф қиламиз. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.