Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Президентимиз уларнинг қўшимча таклифлари ва фикрларини тинглади.

“Ўзининг машаққатли меҳнати билан ризқ-рўз яратаётган инсонлар билан суҳбатлашиш, уларнинг таклиф ва фикрларини эшитиш менга ҳамиша алоҳида ҳузур бағишлайди.
Бежиз “Ерни яхши кўрган – Ватанни яхши кўради”, дейишмайди. Зеро, умрини, меҳнатини саховатли заминимиз билан боғлаган сиз каби фидойилар – ҳақиқий ватанпарвардир.
Фурсатдан фойдаланиб, Ватанимиз равнақи йўлидаги ҳалол меҳнатингиз, эришган юксак натижаларингиз учун бутун халқимиз номидан яна бир бор чуқур миннатдорчилик билдираман”,
– деди давлатимиз раҳбари учрашув якунида.
Факебоок|Инстаграм|Х