Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Уруғчиликда хусусий секторнинг улуши кенгаяди

Уруғчиликда хусусий секторнинг улуши кенгаяди
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва фермерларни сифатли уруғлик билан таъминлаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шу мақсадда уруғчилик тизимини тубдан такомиллаштириш ва янги босқичга олиб чиқиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон уруғчилари уюшмаси фаолиятини қайта йўлга қўйиш бўйича таъсис кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилотнинг устави ва таъсис ҳужжатларига қатор қўшимча ҳамда ўзгартиришлар киритиш масалалари кўриб чиқилди. ℹТадбирда Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори Шуҳрат Отажонов сўзга чиқиб, уруғчиликда эркин рақобат муҳитини шакллантириш, бозор механизмларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларини сифатли уруғлик билан таъминлаш, шунингдек, сертификатланган уруғларни тайёрлаш жараёнини босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади. Шунингдек, уюшманинг моддий-техника базасини яратиш, уюшмага аъзо бўлиш ҳамда йиллик аъзолик бадаллари миқдорини белгилаш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Бу ўз ўрнида уюшма фаолиятининг барқарор молиявий асосини таъминлайди. Йиғилиш давомида уюшманинг бошқарув органларига ҳам сайловлар ўтказилди. Шунингдек, ташкилотнинг Директорлар кенгаши таркиби ҳам янгиланди. Йиғилиш иштирокчилари таъкидлаганидек, уюшманинг қайта ташкил этилиши фермер ва деҳқон хўжаликлари учун кенг имкониятлар очиб бериши, маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириши ва аграр соҳада барқарор ривожланишга хизмат қилиши кутилмоқда. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.