УРУҒЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Уруғчиликнинг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Видеоконференсалоқа тарзида ўтказилган ушбу йиғилишда вазирлик раҳбарияти, тизимдаги соҳага алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бошқармалар бошлиқлари иштирок этишди.
Йиғилишда таъкидланганидек, сўнгги 5 йилда республикада ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги экинлари экспортида сезиларли даражада ўсиш кузатилган бўлиб, ҳар йили 20 турдаги экинлардан ўртача 5,0-5,5 млн долларлик 5,5-7,0 минг тонна сара уруғликлар дунёнинг 36 та мамлакатига экспорт қилинмоқда. Мисол учун, 2021-йилда 2,5 минг тн чигит, 393 тн махсар, 340 тн зиғир, 232 тн седана, 140 тн бодринг, 121 тн қовун, 120 тн беда уруғликлари экспортга чиқарилган.
Вазир Азиз Воитов уруғчиликда энг долзарб масала бугунги кун талабига жавоб берадиган юқори ҳосилдор экспортбоп янги нав ва дурагайларни яратиш ҳисобланиб, бу йўналишда олиб бораётган ислоҳотлар етарли эмаслигига бу борадаги ишларни янги босқичга кўтариш лозимлигига эътибор қаратди. Қишлоқ хўжалиги экинларининг Миллий Генбанкини бойитиш ва ундан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигига тўхталиб ўтди.
Мазкур санаб ўтилган муаммолар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида 20 октярбрга қадар соҳани ривожлантириш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хусусан импорт ўрнини босувчи нав ва дурагайлар яратиш, уруғчилигини ривожлантириш, фермер хўжаликларини сифатли кафолатланган уруғлик билан таъминлаш тизимини йўлга қўйиш каби чора-тадбирлар режаси белгиланди. Ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
#уругчилик #егилиш
WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм