Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Уруғлик донни дорилашда аспиринни қўллаш бўйича тавсия

Уруғлик донни дорилашда аспиринни қўллаш бўйича тавсия

Уруғлик донни кимёвий фунгицид ва инсектицидлар билан дорилашда аспирин (ацетилсалицил кислотаси) қўллаш юқори ҳосил олишга хизмат қиладиган самарали агротехник усуллардан бири ҳисобланади. Кимёвий препаратлар уруғни ташқи касалликлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилса, аспирин ўсимликнинг табиий иммунитетини фаоллаштириб, қурғоқчилик, совуқ, шўрланиш каби стресс омилларига чидамлилигини оширишга ёрдам беради. Шунингдек, у кимёвий препаратлар таъсиридан келиб чиқиши мумкин бўлган фитотоксик стрессни камайтириб, ниҳолнинг тезроқ ривожланиши учун қулай шароит яратади.

Аспирин қўлланилганда:
илдиз тизими яхши ривожланади;
уруғнинг униб чиқиш энергияси ортади;
ниҳоллар кучли ва соғлом ўсади;
касалликларга чидамлилик ошади;
антиоксидант ферментлар фаоллиги кучайиб, ташқи стресс омилларига бардошлилик ортади;
кейинги босқичларда бошоқ узунлиги, дон сони ва дон массаси ошиши мумкин.

Қўллаш тартиби:
1 тонна уруғлик дон учун 50 грамм тоза ацетилсалицил кислотаси (500 мг ли 100 та таблетка) тавсия этилади. Уни аввал 2–3 литр +30–35°К ҳароратли илиқ сувда тўлиқ эритиб, сўнг 10 литрли ишчи суюқликка қўшиш лозим. Шу ишчи суюқлик 1 тонна уруғни дорилаш учун ишлатилади.

Муҳим қоидалар:
Аспирин ва кимёвий препарат аралашмасида уруғни ивитиб қўйиш мумкин эмас. Ишчи эритма фақат уруғ юзасига пуркалиши лозим. Эритмада аспирин консентрацияси 0,005–0,01% бўлиши, пҲ кўрсаткичи эса 6–7 атрофида сақланиши тавсия этилади. Юқори дозалар акс таъсир кўрсатиши мумкин. Аспирин арзон ва осон топиладиган иммунитет стимулятори бўлиб, тавсия этилган меъёрларда қўлланилганда кимёвий дорилаш самарасини кучайтиришга ёрдам беради. Бироқ уни қўллашда белгиланган меъёр ва технологияга қатъий риоя қилиш зарур.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.