Шоличилик соҳасида сифатли ва юқори авлодли уруғликларни етиштириш тармоқнинг барқарор ривожланиши, ҳосилдорликни ошириш ҳамда фермер хўжаликларини юқори сифатли уруғлик билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис уруғчилик тизимини такомиллаштириш ва илмий асосланган агротехнологияларни амалиётга жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.




