Уруғмевали боғларни фитопатогенлардан ҳимоялаш бўйича Белорус тажрибаси!

Миллий марказ тизимидаги академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, тегишли илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда Беларус Республикасининг илмий ташкилотлари ҳамкорлигида уруғмевали боғларда фитопатоген микроорганизмларни ўрганиш ва улардан ҳимояланишнинг самарали агротехнологияларини ишлаб чиқишга қаратилган қўшма илмий лойиҳа амалга оширилмоқда.
Мазкур халқаро ҳамкорлик фитосанитар хавфсизликни мустаҳкамлаш, илғор илмий тажрибаларни ўзаро алмашиш ва уруғмевали боғларни касалликлардан ҳимоялашнинг замонавий ёндашувларини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе