Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Устувор вазифалар ижроси белгилаб олинди

Устувор вазифалар ижроси белгилаб олинди
Қишлоқ хўжалиги вазири И.Абдураҳмонов раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари ва ҳудудий вилоят бошқарма бошлиқлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда, ислоҳотларни чуқурлаштириш ва вазирлик фаолиятини трансформация қилишга қаратилган устувор вазифалар, соҳага оид қабул қилинган Қонунлар, Президент Фармон, Қарор ва топшириқлари ижросини ўз вақтида таъминлаш масалалари кўриб чиқилди. Қайд этилдики, давлатимиз раҳбари имзо чеккан ҳар бир ҳужжат моҳиятини аввало соҳа вакилларининг ўзлари теран англаган ҳолда, жойларда тарғиб этилиши ҳамда бажарилишига шахсий ташаббус кўрсатиши даркор. Иш усули, меҳнат фаолиятининг асосини деҳқон-фермерлар манфаатдорлигини оширишга қаратиш лозим. Бунда тизимда кўп йиллардан бери самарали фаолият юритиб келаётган фидоийларнинг ҳаётий тажрибасидан ўрганиш лозимлиги ҳам эътироф қилинди. Йиғилишда қишлоқ хўжалигининг локомотиви бўлиши керак бўлган илмий муассасалар, илмий-тадқиқот институтлари фаолияти таҳлил қилинди. Бугунги кун нафаси ҳамда дунёда юз бераётган ўзгаришлар мазкур муассасаларни қамраб ололмаётгани қайд этилди. Олимларимиз уйғоқ бўлиши, илмий фаолиятни ҳар қачонгидан юксалтириши лозимлиги билдирилди. Ишланмалар агарда илм-фан билан амалга оширилмас экан, унинг истиқболи ҳам мавҳум бўлиши қайд этилди. Танқидий руҳда ўтган йиғилишда топшириқлар ижроси, қишлоқда тадбиркорликни ривожлантириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, мамлакат аҳолисини кафолатланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ўз навбатида, Вазир аграр соҳани янада ривожлантириш, келгусида қилинажак ишлар ва унинг ечимлари борасида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу борада ташаббус ва таклифлар, конструктив мулоқот руҳи устивор бўлиши лозимлиги қайд этилди. WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.