Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

"УЗУМ САЙЛИ” ВА ХАЛҚАРО ВИНОЧИЛИК ФЕСТИВАЛИ ЯКУНЛАНДИ

"УЗУМ САЙЛИ” ВА ХАЛҚАРО ВИНОЧИЛИК ФЕСТИВАЛИ ЯКУНЛАНДИ
Паркент туманининг Заркент қишлоғида "Узум сайли” ва халқаро виночилик фестивалининг 2-куни ҳам таассуротларга бой бўлди. Куннинг биринчи қисмида фестивал доирасида ташкил этилган халқаро илмий-амалий конференсияда экспертлар томонидан “Узумнинг янги навлари ва етиштириш технологияси”, “Ток туплари яшил қисмлари билан боғлиқ ишлар”, “Ин-витро шароитида узумнинг пайвандтаг ва пайвандтагларини кўпайтириш агротехнологияси” каби бир қатор мавзуларда маърузалар қилинди. Фестивал доирасида ўтказилган илмий-амалий конференсияда 30 дан ортиқ маърузалар тақдим этилди, ҳудудлар ҳамда вино ишлаб чиқарувчиларнинг павилёнлари, винолар дегустацияси, ауксион, фолклор жамоалар ва эстрада санъаткорларининг чиқишлари ташкил этилди. Шунингдек, фестивал доирасида ўтказилган Б2Б форматидаги учрашувлар натижасида жами 35 млн АҚШ долларидан зиёд экспорт шартномалари имзоланди. Бундан ташқари, ушбу фестивалда икки кун давомида 95 минг нафар маҳаллий ва хорижий меҳмонлар қатнашди. Тадбирда бир қатор номинациялар бўйича ғолиб деб топилган, шунингдек фаол иштирок этган қатнашчиларга ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғалар берилди. Хусусан, Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманлари ўртасида “Энг намунали павилён” номинациясида 1-ўринни Юқори Чирчиқ тумани эгаллади. #узумчилик #узум_сайли #халқаро_конференсия WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.