Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Узумчиликда инновацион технологиялар”

Узумчиликда инновацион технологиялар”
Юртимизнинг бир гуруҳ илмий доира вакиллари томонидан шу номли қўлланма яратилди. Унда янги плантациялар яратиш орқали узумнинг техник (вино) навларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, инновацион агротехнологиялар, инновацион лойиҳа мавзулари бўйича таклифлардан ташқари токзорларни ташкил қилиш ва парваришлаш бўйича тартиблар ҳам жамланган. Қўлланманинг электрон шакли билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин! Қишлоқ хўжалигининг долзарб соҳаси бўлган узумчиликни ривожлантиришга инновацион технологияларни, шу жумладан агротехнологияларни кенг қўллаш масалаларига бағишланган мазкур қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид бир қатор Фармон ва Қарорларида белгиланган вазифаларнинг ижроси сифатида тайёрланган. Ушбу услубий қўлланма Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамкорлигида тайёрланди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.