Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Узумнинг янги навларини етиштириш бўйича тажриба стансияси ташкил этилади

Узумнинг янги навларини етиштириш бўйича тажриба стансияси ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 17-сентабрдаги 491-сон «Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти муассислигида Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани тажрибаси асосида узумнинг янги "Кишмиш Сўғдиёна", "Қора кишмиш" ва "Аватар" навларини ин витро шароитида етиштириш ва кенг тарқатиш мақсадида тажриба стансияси ташкил этилади. Тажриба стансияси ҳамда Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Селексия илмий-тадқиқот марказига ер участкалари рўйхат асосида ижарага берилади. Тажриба стансиясига ажратилган ер майдонларида токзорлар барпо этилади. Шунингдек, узум ҳосилдорлигини ошириш, илмий-амалий натижалар, ресурс тежамкор тажрибалар, замонавий технология ва усулларни синовдан ўтказиш ҳамда уларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш назарда тутилган. Селексия илмий-тадқиқот марказига ажратилган ер майдонларидан эса қуйидаги мақсадларда фойдаланилади: наслдор чорва моллари, жумладан, сигирлар, отлар, зотдор ва спорт отлари зотларини яхшилаш; замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда илмий асосда селексия ишларини такомиллаштириш; юқори генофондга эга наслдор ҳайвонларни генетик жиҳатдан яхшилаш; озуқа базасини мустаҳкамлаш. Қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2026-йил 18-сентабрдан кучга кирган. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.