Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

В Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ташкил этилган йирик кўргазма мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини кенг намойиш этаётган муҳим майдонга айланди. 6 минг квадрат метр майдонни…

В Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ташкил этилган йирик кўргазма мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини кенг намойиш этаётган муҳим майдонга айланди. 6 минг квадрат метр майдонни…
эгаллаган ушбу кўргазмада миллий иқтисодиётнинг 10 дан ортиқ етакчи тармоқлари ҳамда бошқа устувор йўналишлардаги истиқболли инвестиция лойиҳалари ва йирик ишлаб чиқариш имкониятлари тақдим этилмоқда. ℹКўргазма нафақат Ўзбекистоннинг замонавий саноат ва иқтисодий тараққиётини акс эттирмоқда, балки давлат идоралари, халқаро инвесторлар, молиявий институтлар ва етакчи компаниялар ўртасида самарали мулоқот ҳамда янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун қулай платформа вазифасини ҳам бажармоқда. Тадбирда алоҳида эътиборни тортаётган йўналишлардан бири – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган стенддир. Замонавий дизайн ва мазмунан бой экспозиция мамлакатимиз аграр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, агротехнологияларни жорий этиш ҳамда инвестициявий лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот беради. Айниқса, хорижий компаниялар ва инвесторлар вакиллари ушбу стенд фаолиятига катта қизиқиш билдирмоқда. Улар Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги имкониятлари, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш тажрибаси, мева-сабзавотчилик, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда экспорт салоҳияти билан яқиндан танишмоқда. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.