Азиз Ватан ҳимоячилари!
Сизларни юртимизда катта шараф ва эҳтиром билан нишонланадиган 14-январ — Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Ушбу қутлуғ сана мардлик, жасорат, фидойилик ва Ватанга садоқат тимсоли бўлиб, эл-юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида хизмат қилаётган барча Ватан ҳимоячиларига бўлган чексиз ҳурмат ва эътироф ифодасидир.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари мустақил давлатимизнинг ишончли таянчи, тинчлик ва барқарорликнинг мустаҳкам кафолати сифатида тобора ривожланиб бормоқда.
Ушбу улуғ байрам муносабати билан сизларга мустаҳкам соғлиқ, чексиз куч-ғайрат, бардавом ирода, оилавий фаровонлик ва хизмат фаолиятингизда юксак марраларни забт этишингизни тилаймиз.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази жамоаси.

