Ватан_ҳимоячилари_куни

14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан манавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Бугун Миллий марказда Қуролли кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан манавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда Миллий марказ раҳбари Шуҳрат Отажонов сўзга чиқиб: "Эл-юрт хизматига камарбаста бўлган ҳар бир ўғлон- ватан ҳимоячисидир"-дея барчани табриклади. Шундан сўнг, Миллий марказ бош юристконсулти, истеъфодаги подполковник Отабек Файзиев мамлакатимизнинг ҳарбий салоҳияти, чегараларимиз даҳлсизлиги ва 33-йиллик тарихда эришилган натижа ҳамда ютуқлар ҳақида сўзлади.
Отабек Файзиев Ўзбекистон Армияси унинг бугунги салоҳияти, ўзининг хизматдаги эсдаликлари, ибратли воқеалар, ўзбек ўғлонларининг мардлик ва жасурлиги ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе