Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Ватанга муҳаббат — тинчлик ва тараққиёт гарови

Ватанга муҳаббат — тинчлик ва тараққиёт гарови

Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида
14-январ — Ватан ҳимоячилари куни, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан “Миллий армия-Она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони” шиори остида
маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Ватанга муҳаббат, юрт тинчлигига дахлдорлик ҳисси, ҳар бир инсон ўз она заминини, туғилиб ўсган тупроғини кўз қорачиғидек асраши лозимлиги ҳақида сўз юритилди.

Тадбирга
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Жанговар тайёргарлик сикли бошлиғи, подполковник Азиз Алижонов меҳмон сифатида таклиф этилди.

Меҳмон ўз нутқида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фуқаролик масъулиятини ҳис этиш, қонунга ҳурмат ва тинчликни қадрлаш ҳар бир инсон учун муҳим эканини таъкидлади.

Тадбир жонли ва мунозараларга бой руҳда ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга меҳмон томонидан атрофлича ва асосли жавоблар олдилар. Учрашув очиқ мулоқот шаклида ўтиб, барча қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.