Вазир ва ёшлар учрашуви

Жамиятнинг энг катта таъсирчан кучи сифатида бугун юртимиз ёшлари давлатимизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок эшитмоқда, ватанимиз тараққиётини таъминлаш йўлида ўз ғоя ва таклифлари билан майдонга чиқмоқда.
Жумладан, “Маҳалладан вазирликкача” тизимида вазирликлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларига 5 тоифадаги тарбияси оғир бўлган жами 18 908 нафар ёшлар бириктирилган бўлиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёрдами билан уларнинг 40 нафари ҳаётда ўз йўлларини топишга ҳаракат қилмоқда.
Хусусан, бугун Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Тошкент Халқаро Қишлоқ хўжалиги университети фаоллар залида вазирликка бириктирилган ёшлар билан учрашди.
Ёш авлоднинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш ва бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва иш билан таъминлаш, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, қўллаб-қувватлаш, борасидаги амалий ишларнинг навбатдагиси самимий мулоқот тарзида кечди.
Амалий мулоқотларнинг якунида ёшларга эсдалик совғалари тақдим этилди. Ёшлар уларга берилаётган эътибордан мамнун эканлиги, ўз ҳаёт йўлини топиши, бизнес-режаларини амалга оширишдаги кўмакдан хурсанд эканликларини эътироф этишди.
Албатта, ёшлар ватанимизнинг эртанги умидлари, келажагимиз давомчиларидир. Шу маънода уларнинг орзу-интилишлари ва ҳаётий мақсадларини амалга ошириш, мустаҳкам қанот бўлиш бугунги кундаги катта ва ҳаётий мақсадга айланмоғи лозим. Мазкур ташриф бу борада муҳим амалий қадам бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм