Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ВЕНГРИЯДА ЙИРИК ПАРРАНДА ГЎШТИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРДАН БИРИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ: ҲАМКОРЛИКДАГИ ЛОЙИҲА РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

ВЕНГРИЯДА ЙИРИК ПАРРАНДА ГЎШТИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРДАН БИРИ БИЛАН МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗИЛДИ: ҲАМКОРЛИКДАГИ ЛОЙИҲА РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳукумат делегацияси таркибида Венгрияга ташрифи доирасида қишлоқ хўжалиги, шунингдек, аграр илм, таълим ва хизматлар соҳаларида Ўзбекистон-Венгрия ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларига бағишланган учрашувларни ўтказмоқда. Шу тариқа, вазир Воитов Венгриядаги энг йирик товуқ гўшти ишлаб чиқариш корхоналаридан бири “Мастер Гоод Кфт.” раҳбари Лазло Баранйи билан музокаралар ўтказди ва мазкур корхонанинг ишлаб чиқариш мажмуасига ташриф буюрди. Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистонда паррандачилик корхонасини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш юзасидан дастлабки келишувга эришдилар. Шунингдек, 6 нафар ўзбекистонлик талабанинг компания тузилмаларида касбий амалиёт ўташ имкониятлари муҳокама қилинди. БАТАФСИЛ: АГРО.УЗ Бундан бироз аввалроқ Азиз Воитов Венгрияда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Шандор Фаркаш ҳамда Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети (МАТЕ) ректори Чаба Дюрич билан ҳам музокаралар ўтказган эди.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.