Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

ВИИИ Тошкент халқаро марафони юқори савияда ўтказилди

ВИИИ Тошкент халқаро марафони юқори савияда ўтказилди

Бугун эрта тонгдан пойтахтимизда ўтказилган ВИИИ Тошкент халқаро марафони спорт байрами руҳида, кўтаринки кайфиятда бошланди. Мусобақа иштирокчилари ва меҳмонлар Ҳумо Арена мажмуаси олдидаги майдонда жам бўлишди.

Мазкур нуфузли спорт тадбирида Миллий марказ ва тизим ташкилотларининг ёш изланувчилари ҳам фаол иштирок этиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан расмийлар марафоннинг нуфузи йил сайин ортиб бораётгани, унда иштирок этувчилар сафи кенгайиб, халқаро миқёсдаги спорт тадбирига айланиб бораётганини алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, бундай оммавий спорт мусобақалари аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда ёшларни спортга кенг жалб этишда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Марафон давомида иштирокчилар турли масофаларда беллашиб, ўз куч ва имкониятларини синовдан ўтказдилар. Тадбир юқори савияда ташкил этилиб, унда спорцевар юртдошларимиз билан бир қаторда хорижий меҳмонлар ҳам фаол қатнашди.

ВИИИ Тошкент халқаро марафони юртимизда спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.