WorldCottonDay #CottonForGood #WCDTashkent #Пахтачилик #БутунжаҳонПахтаКуни

Пахтадан фаровонликка: 7 октябрь куни Тошкентда кутамиз!
2026 йил 7 октябрда Тошкентда Бутунжаҳон пахта кунининг расмий тадбири ўтказилади.
Пахтакорлар, тўқимачилар, олимлар, тадбиркорлар, харидорлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари тажриба алмашиш ҳамда янги ҳамкорликларни йўлга қўйиш учун учрашади.
Бу йилги мулоқот марказида учта муҳим йўналиш бор:
Савдо — фермер ва ишлаб чиқарувчиларни бозорлар билан боғлаш.
Трансформация — пахтани юқори қийматли маҳсулотларга айлантириш, иш ўринлари ва экспорт имкониятларини яратиш.
Ҳамкорлик — фермерлар, олимлар, бизнес, давлат ва халқаро ташкилотларнинг билим ҳамда имкониятларини бирлаштириш.
Ҳурматли фермерлар, кластер раҳбарлари, тўқимачилар ва ёш мутахассислар!
Сизларни ушбу мулоқотда иштирок этишга таклиф этаман. Даладаги тажрибангиз, ишлаб чиқаришдаги ечимларингиз ва таклифларингизни улашинг. Фермер меҳнатидан тайёр маҳсулотгача бўлган ҳар бир босқичда кўпроқ қиймат яратиш йўлларини биргаликда муҳокама қилайлик!
Иштирок бепул ва барча учун очиқ. Рўйхатдан ўтиш ва дастлабки дастур билан танишиш учун Халқаро пахта маслаҳат қўмитаси — ICAC эълонидаги ҳаволадан фойдаланиш мумкин.
Тадбирга кела олмайдиган ҳамкасбларимизни ҳам 7 октябрь куни ўз саҳифаларида пахтакорлар ва тўқимачилар меҳнати, тажрибаси ҳамда ташаббуслари ҳақида ҳикоя қилишга чақираман.
Пахтадан кўпроқ қиймат, меҳнатдан муносиб даромад, ҳамкорликдан янги имкониятлар яратайлик!
https://m.youtube.com/watch?v=9TyqtaMh9CY