Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хабар берганимиздек, Миллий марказда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти жамоаси 2024-йилда эришган натижалари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Хабар берганимиздек, Миллий марказда Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти жамоаси 2024-йилда эришган натижалари юзасидан ҳисоботи тингланди.
Очиғи, ҳисобот йиғилиши танқидий руҳда отди. Ҳисоботда акс эттирилган маълумот ва фактларнинг айримларида чалкашликлар мавжудлиги танқид қилинди. Илмий, молиявий, кадрлар борасидаги ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги камчилик ва ечимини кутаётган масалалар муҳокамалар марказида бўлди. Миллий марказнинг тегишли бўлимлари раҳбар ва мутахассислари томонидан ҳисоботда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилди. Йиғилишга раислик қилувчи Миллий марказ директори ўринбосари Бунёд Мамараҳимов ҳисоботни қайтадан пухта ҳолда тайёрлаш ва уни муносиб тарзда ҳимоя қилишга тайёргарлик кўриши лозимлигини таъкидлади. Таъкидлаш лозимки, Миллий марказда бундан олдин ўтган илмий муассасаларнинг ҳисоботлари ҳам таъбир жоиз бўлса "хом" тайёрланганлиги учун қабул қилинмаганди. Ушбу ҳолатдан ҳисобот йиғилишига ҳозирлик кўраётган илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари хулоса чиқаришлари лозим. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.