Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида миллий марказда “Пегас-Агро” МЧЖнинг семинар-тренингги ташкил этилди.

"Пегас-Агро" МЧЖ Россия Федерациясидаги агросаноат комплекси соҳасидаги энг йирик ишлаб чиқариш мажмуасидир. Компаниянинг асосий фаолияти ўзиюрар пуркагичлар ишлаб чиқаришдир.
Семинарда “Пегас-Агро” МЧЖ томонидан Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Машиналарнинг ишчи нусхалари билан батафсилроқ яқиндан танишиш имконияти яратилган. Семинар ҳудудида машина нусхалари эхпозияси ташкиллаштирилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе