Хабар бериб бораётганимиздек, 15 октябр "Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан пойтахтимиздаги "Интернейшнл хотел Ташкент" меҳмонхонасида "Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ…

хўжалигини инновасион ривожлантиришда хотин-қизларнинг ўрни" мавзуида халқаро форум бўлиб ўтяпти. Ушбу форумда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий муассасаларда фаолият кўрсатаётган олима аёллар ҳам иштирок этмоқда.
Форумда илмий муассасаларда сўнгги йилларда яратилган илмий ишланмалар ва ресурстежамкор янги кавлар ҳам иштирокчилар эътиборига намойиш қилинмоқда. Илмий ишланмалар иштирокчилар билан бирга оммавий ахборот воситалари ходимлари ходимларида ҳам катта қизииқиш уйғотмоқда. Хусусан, Миллий марказ тизимидаги Жанубий деҳқончилик институти олимлари томонидан иқлимлаштирилаётган, мойли ўсимлик турларидан "Рыжик" ўсимлигининг хусусиятлари тўғрисида илмий муассаса докторанти Дилдора Аллаева журнатистларга батафсил маълумот берди.