Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хабар бериб бораётганимиздек, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида “Глобал иқлим шароитига чидамли, юқори ҳосил берадиган янги бошоқли, дуккакли дон, мойли ва ем-хашак экинларни…

Хабар бериб бораётганимиздек, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида “Глобал иқлим шароитига чидамли, юқори ҳосил берадиган янги бошоқли, дуккакли дон, мойли ва ем-хашак экинларни…
парваришлашда янги технологияларни қўллаш истиқболлари” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференсия бўлиб ўтмоқда. Анжуман доирасида қатнашчилар институтнинг уруғ саралаш марказида бўлдилар. Бу ерда уруғлик саралаш сехи, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ишлатиладиган ресурс-тежамкор, инновацион агротехника воситалари билан танишилди. Шунингдек, янги “ин-витро” лабораториясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Уни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов очиб берди. Лабораторияда бошоқли, дуккакли ва мойли экинларнинг янги навларини яратишда селексиянинг сўнги ютуқларидан фойдаланилади. Лабораторияда туркиялик мутахассислар Др Айше Нуран Кил ҳамда Али Муса Бўздўған томонидан кунгабоқар, соя ва ерёнғоқнинг хорижий дурагайлари синовлари ўтказилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.