Хабар бериб бораётганимиздек, Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов бошчилигидаги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси шу кунларда амалий ташриф билан Ветнам пойтахти Ханой шаҳрида…

бўлиб турибди.
Делегация аъзоларининг бугунги куни натижаларга бой бўлди. Кун давомида Ветнам Қишлоқ хўжалик фанлари академияси ва Ветнам Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлигида учрашувлар ўтказилиб, аграр соҳани ривожалантиришда ҳамкорлик юзасидан меморандумлар имзоланиб, келишувларга эришилди.
Унга кўра, келгусида сабзавотчилик йўналишида Ўзбекистоннинг турли тупроқ-иқлим минтақаларида экологик синовларни ўтказиш учун Ветнам боғдорчилик илмий-тадқиқот институтидан помидорнинг 15 та истиқболли нави (гермплазмаси), 23 та ширин қалампир ва 27 та аччиқ қалампир олинди.
Шунингдек, Ўзбекистон учун ноаъанавий экин турлари бўлган Ветнамда етиштирладиган бир қанча экин турлари Ўзбекистонда иқлимлаштирилади.
Бундан ташқари, ҳамкорликда шолининг серҳосил ва сифатли навлари уруғини етиштиришни ташкил этиш масаласи келишиб олиниб, жорий йилда бу борадаги ишлар ташкил этилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе