Хабарингиз бор, бу йил мамлакатимизнинг маълум пахта майдонларига хорижий чигит уруғи қадалди. Бугун ушбу чигит униб, баравж ривожда. Ушбу навлар истиқболли ҳисобланмоқда ва унга умидлар катта.

ℹҒўзанинг хорижий навлари билан биргаликда эса ғўза майдонларида бажариладиган агротехник тадбирларнинг хорижий услублари ҳам амалиётга жорий этилмоқда.
Фикримизнинг далили сифатида Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги “Бахтиёр Неъматжон Шавкатжон” фермер хўжалигини мисол келтиришимиз мумкин.
Бу ерда ғўза Хитой технологияси асосида 76 схемада қўшқатор қилиб экилган. Бу усулда пахта экишнинг асосий афзалликлари шундаки, ер майдони тежалади, қолаверса, ғўзалар шохлаб кетмайди. Асосий куч ҳосилга берилиши ҳисобига ҳосилдорлик юқори бўлиши кутилмоқда.
Энг асосийси бу технологияда, ғўза плёнка остига экилганлиги ҳамда томчилатиб суғорилиши туфайли сувни тежаш имкониятини бериб, фойдали ҳароратни кўпроқ етказиб беради.
Бугунги кунда ушбу ғўза кўчатларида 7-8 тадан ҳосил шоналари пайдо бўлган.
Шунингдек, ҳозирги кунда далада ғўза ўсишини бошқариш бўйича “Энтажан” сепиш агротехник тадбирлари амалга оширилмоқда.
Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директори, академик Шадман Намазов батафсил маълумотлар берган.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм