Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хабарингиз бор, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов шу кунларда Фарғона водийси вилоятларида бўлиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги билан яқиндан танишмоқда.

Хабарингиз бор, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов шу кунларда Фарғона водийси вилоятларида бўлиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги билан яқиндан танишмоқда.
Вазир Иброҳим Абдураҳмоновнинг бугунги кун тартибидан андижонлик миришкорлар билан учрашиш, деҳқон ва фермерлар билан мулоқот қилиш ҳамда вилоятда паравариш қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳолатини ўрганиш ўрин олган. Ташрифнинг илк манзили Бўстон туманидаги “Бўз ипак йўли” фермер хўжалиги бўлди. Мазкур хўжаликдаги жами ер майдони 118,79 гектарни ташкил этади. Мавжуд ер майдонининг 37,1 гектарига пахта, 69,4 гектарига ғалла ва 12,29 гектарига соя экилган. Айни пайтда вазир бошчилигидаги делегация соя парвариш қилинаётган майдонни кўздан кечирмоқда. ⌛Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг Андижон вилоятига амалга ошираётган ташрифида вазирлик ҳузуридаги Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов ҳамроҳлик қилмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.