Халқаро анжуман

Айни пайтда пойтахтимиздаги "Франкфорт Ҳотел” меҳмонхонасида “Юқори самарали қишлоқ хўжалик машиналарини яратиш ва техника воситаларидан фойдаланиш даражасини оширишнинг инновасион ечимлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия бўлиб ўтмоқда.
Халқаро анжуман Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилди.
Анжуманда сенаторлар, соҳа олимлари ва мутахассислари, шунингдек хорижий илмий муассасалар вакиллари иштирок этмоқда.
Анжуман иштирокчилари соҳада ечимини кутаётган муаммоларни бартараф қилиш юзасидан ўзларининг илмий асосланган таклифларини ўртага ташламоқда.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz