Халқаро анжуман

Хабар бериб бораётганимиздек, пойтахтимиздаги "Франкфорт Ҳотел” меҳмонхонасида “Юқори самарали қишлоқ хўжалик машиналарини яратиш ва техника воситаларидан фойдаланиш даражасини оширишнинг инновасион ечимлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия бўлиб ўтмоқда.
Анжуман қизғин давом этяпти. Иштирокчилар ўз марузаларида замонавий, ресурс тежамкор ихчам техникаларни яратиш устида олиб борилган тадқиқотлар натижалари хусусида маълумотлар бермоқда. Тажриба нусхалари ясалган янги техникалар иштирокчиларда қизиқиш уйғотмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу халқаро анжуман Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилди.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz